АсосийJamiyat

Мудофаа вазирлиги жамоаси куч тузилмалари ўртасида ўтказилган кўпкурашда биринчиликни эгаллади

'Мудофаа вазирлиги жамоаси куч тузилмалари ўртасида ўтказилган кўпкурашда биринчиликни эгаллади'ning rasmi

29—30 май кунлари Ўзбекистон Миллий гвардияси томонидан Қуролли Кучлари куч тузилмалари ҳарбий хизматчилари ўртасида Ҳарбий-спорт мажмуасига кирувчи кўпураш бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати жамоалари ўзаро куч синашди. Беллашувлар 3 та ёш тоифасида ўтказилди: 30 ёшгача, 35 ёшгача ва 35 ёшдан юқори бўлган ҳарбий хизматчилар.

Кўпкураш мусобақаси дастуридан 100 метрга югуриш, турникда тортилиш, ёш тоифасидан келиб чиқиб 1, 2, 3 километр масофага югуриш ҳамда Ягона тўсиқлар йўлагида умумий машқларни бажариш ўрин олган.

Муросасиз кечган беллашувлар якунига кўра, Мудофаа вазирлиги жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчиликни қўлга киритди. Жамоа ҳисобида ўринлар қуйидаги тартибда тақсимланди:

  • 1-ўрин — Мудофаа вазирлиги;
  • 2-ўрин — Давлат хавфсизлик хизмати;
  • 3-ўрин — Миллий гвардия;
  • 4-ўрин — Ички ишлар вазирлиги.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар