Венгрия пойтахти Будапештдан оқиб ўтувчи Дунай дарёсида катер ҳалокатга учради, деб хабар берди Еuronews.com. нашри
Бу вақтда катерда 33 нафар сайёҳ ва 2 нафар экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг аксарияти Жанубий Корея фуқароларидир. Хабарларга кўра, ҳалокат оқибатида 7 киши ҳалок бўлган ҳамда 21 киши бедарак йўқолган. Ҳозирда дарё бўйлаб, барча кемалар ҳаракати тўхтатилган.






