Япониянинг Кашасаки шаҳрида номаълумшахс автобус бекатидаги одамларга пичоқ билан ҳужум қилди, деб хабар берди Лента ру нашри.
Бекатдагиларнинг аксарияти мактаб ўқувчилари бўлган. Воқеа туфайли 2 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, яна 17 киши яраланиб, касалхонага ётқизилган. Жабрланганларнинг 13нафари мактаб ўқувчиларидир. Жиноятчининг қўлга олингани ёки йўқлиги тўғрисида хабарлар йўқ.






