Бразилиянинг Манаус шаҳридажойлашган 4 та қамоқхонада рўй берган тартибсизликлар натижасида 40 нафар маҳбус ҳалок бўлди, деб хабар берди Еuronews.com нашри.
Олиб борилган текширувларга кўра, қочишга уринишлар аниқланмади. Хабарларга кўра, қурбонларда калтаклаш ҳамда бўғиш аломатлари бор. Ҳолат юзасиданберилган баёнотга кўра, қамоқхонада тўдалар ўртасида ўзаро тўқнашув содир бўлган. 26 май куни ҳам шаҳардаги яна бир турмада 15 нафар маҳбус ўлдирилган эди.






