28 майдан бошлаб евро ҳудудда 100 ва 200 еврога тенг янгибанкнотлар муомалага киритилди, деб хабар берди Еuronews.com. нашри.
Янги қоғоз пулларнинг ҳажми аввалгига нисбатан кенгроқ, бироқ уларнинг ранги ўзгартирилмади Банкноталар қўшимча хавфсизлик чоралари билан мукаммалаштирилган. Бу эса уни қалбакилаштиришнинг олдини олади. Шунингдек, банкнотлардаги бир нечта рамзий белгиларга ҳам ўзгартириш киритилди. Европа Марказий Банки банкоматлардан уларни олиш мумкинлиги ҳақида баёнот берган.






