Украинанинг Киев шаҳрида қуриб битказилган пиёдалар ва велосипедлар учун мўлжалланган янги кўприк, очилиш маросимидан сўнг қайта ёпилди, деб хабар берди Korrespondent.net.нашри.
Маълумотларга кўра,тантанали ўтган маросимдан кейин кўприкда ёриқлар пайдо бўлган ва қулаш хавфи мавжудлиги туфайли ундан фойдаланиш тўхтатилган. "Кличко" номли мазкур кўприкниг қурилишига ярим миллиард Украина гривени миқдорида маблағ сарфланган эди.






