АсосийJamiyat

​Божхона ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

'​Божхона ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди'ning rasmi

Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган дори маҳсулотларининг ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида мунтазам тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда вилоятнинг Бекобод шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Х.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, мазкур хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 315 миллион сўмлик, 8 турдаги 6065 дона дори воситалари ноқонуний сақлаб келинаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар