АсосийJamiyat

Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланишнинг иқтисодий-ҳуқуқий масалалари: ёшлар нигоҳида

'Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланишнинг иқтисодий-ҳуқуқий масалалари: ёшлар нигоҳида'ning rasmi

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланишнинг иқтисодий-ҳуқуқий масалалари: ёшлар нигоҳида” мавзусида талаба - курсантларнингреспублика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Божхона институти профессор-ўқитувчилари, курсантлари, амалиётчи мутахассислар, шунингдек Тошкент давлат иқтисодиёт, Тошкент давлат юридик, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетлари, Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети Тошкент филиали, Тошкент молия, Тошкент кимё-технология, Тошкент Сингапур менежментни ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техника институтлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси талаба ва курсантлари иштирок этди.

Конференцияда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастуридаги устувор вазифаларни тўлақонли амалга оширишнинг иқтисодий-ҳуқуқий жиҳатлари юзасидан талаба-курсантлар ва ёш тадқиқотчиларнинг илмий қарашлари таҳлил қилинди.

Миллий иқтисодиётимизни ривожи билан боғлиқ муҳим институционал масалалар – макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, соғлом рақобат шароитини яратиш, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолишни таъминлашга қаратилган иқтисодий -ҳуқуқий чоралар ҳамда иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва давлат бошқарувига замонавий илм-фан ютуқлар, инновацион ёндашув ва технологияларни жорий этиш тадбир иштирокчиларининг диққат марказида бўлди ва конструктив таклифлар илгари сурилди. Шунингдек, Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли кўп жиҳатдан уларни нечоғлик илмий таъминланганлигига, хусусан иқтисодий қонунчилик нормаларини амалиётга қўлланишининг танқидий таҳлилига ҳамда иқтисодий мазмун ва ҳуқуқий шаклнинг мутаносиблигини таъминлаш ислоҳотларни муваффақиятли давом этишининг муҳим омили эканлиги қайд этилди.

Тадбирда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, инвестициялар ва ижтимоий ривожланишга оид бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг мамлакат миқёсидаги устувор вазифаларга дахлдорлигини чуқурроқ англатиш масалалари муҳокама қилинди.

Юқоридаги вазифалар қаторида талаба-курсантларнинг амалдаги иқтисодий қонунчилик асослари ҳамда инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш бўйича билим ва кўникмаларни оширишга йўналтирилган ўқув жараёни сифатини ошириш бўйича ҳам қизиқарли ғоялар илгари сурилди.

Мамлакат инвестициявий салоҳиятини хорижий мамлакатларда муносиб ифода этиш ва илгари суриш мақсадида ёшларимиз томонидан Интернетда тармоғида “Ўзбекистон бизнес-дайджести” махсус веб-сайтни яратиш ва унда турли хорижий тилларда инвестицион қонунчилик ва инвесторлар учун яратилаётган имтиёзлар ва шарт-шароитлар бўйича маълумотларни жойлаштириб бориш юқори иқтисодий самара бериши қайд этилди.

Ўзига хос фикр алмашиш майдончасига айланган мазкур илмий тадбирда профессор-ўқитувчилар ўз тўплаган билим ва бой тажрибаларини талаба-курсантлар билан ўртоқлашдилар. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ ва пухта жавоб олишди. Тадбирда билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, турдош олий таълим муассасалари талаба-курсантлари ўртасида илмий ҳамкорликни ривожлантириш, биргаликда илмий тадқиқотларни амалга ошириш, ҳамда иқтисодиёт ва юриспруденция бўйича соҳавий масалаларга бағишланган илмий-амалий тадбирларни режали асосда ташкил этиш бўйича тегишли келишувларни имзолаш таклифи билдирилди.

Конференция якунида фаол қатнашган талаба ва курсантларга Божхона институти томонидан тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар