Англиянинг Брайтон шаҳрида ноанъанавий уй яратилди, дея хабар бермоқда Вести нашри.
Уйнинг том қисми ерга, пойдевори осмонга қараган. Бинонинг ичидаги барча буюмлар ҳам тескарисига жойланган. Бу янгилик маҳаллий аҳоли вакилларини ҳамда туристларни катта қизиқишига сабаб бўлмоқда. Одамлар уй ташқарисида ҳамда ичида суратга тушиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаб оммалаштиришмоқда.






