АсосийJamiyat

Малака ошириш - муҳим масала

'Малака ошириш - муҳим масала'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти томонидан жорий йилнинг 16-20май кунлари Қашқадарё вилояти ИИБ туман-шаҳарлар бўйича ички ишлар органлари жиноят қидирув бўлим (бўлинма, гуруҳ) бошлиқлари, профилактика инспекторлари ва навбатчилик қисмлари инспекторларининг хизмат мажбуриятларини самарали бажаришлари учун хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда касбий билимларини хотирлаш, янгилаш, чуқурлаштириш ҳамда кўникма ва маҳоратлариниюксалтириш борасида сайёр ўқув йиғини ўтказилмоқда.

Мазкур ўқув йиғинлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг Фармойишларига асосан Ички ишлар вазирлигининг Қашқадарё вилоят академик лицейидаги Малака ошириш институти филиалида ўтказилмоқда.

Малака ошириш институти томонидан ўтказилган дастлабки сайёр ўқув йиғинлари 2019 йилнинг 3 январдан 12 апрель кунига қадар республикамизнинг барча минтақаларида ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма, ички ишлар бўлими бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, профилактика инспекторлари ваистиқболли ёш кадрлар заҳирасига киритилган ходимлар учун ташкил этилиб, ушбу тадбир давомида олинган тажрибалар асосида ҳозирги сайёр ўқув йиғинлари ташкил этилмоқда.

Ўқув жараёнига жалб қилинган ходимларнинг жиноятчиликка қарши курашиш,ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, “Хавфсиз шаҳар” концепциясини амалиётга татбиқ этиш, профилактика инспекторларининг виктимологик профилактик фаолияти, тезкор ва профилактик ҳисоблар ва уларни такомиллаштириш, ахборот-технологияларидан фойдаланиб содир этилаётган жиноятлар ва “Интернет” тармоғи орқали содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни ташкиллаштириш ва бу борадаги муаммоларни бартараф этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш, шунингдек навбатчилик қисми фаолиятини тўғри ташкил этиш йўналишидаги долзарб масалалар юзасидан билими ва амалий маҳорати ошириш, соҳадаги муаммоларни таҳлил қилиши ва унинг ечими юзасидан таклиф ва тавсиялар берилмоқда.

Барча ўқув машғулотлари Институтнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда вилоят ИИБнинг тажрибали ходимлари томонидан ўтказилмоқда. Ушбу тадбир якунида тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатларберилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар