Жорий йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Бахромович Қудратхўжаевнинг Бюронинг Бўстонлиқ туман бўлимида Тошкент, Бўстонлиқ, Юқоричирчиқ, Паркент, Қибрай туманлари ҳамда Чирчиқ шаҳар аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди.
Учрашувда Бюронинг Тошкент вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирок этдилар.
Тадбир давомида, аҳоли томонидан ўзларини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Хусусан, Бўстонлиқ туманида яшовчи М.Пахриддинованинг қарздор томонидан алимент тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаётгани ҳақидаги мурожаати назоратга олиниб, ундирувчига шу куннинг ўзида 1 млн. 300 минг сўм алимент қарздорлиги тўлиқ ундириб берилди.
Бундан ташқари, фуқаро И.Худайбергеновгнинг мурожаати бўйича тегишли чоралар кўрилиб, 2 млн. 800 минг сўмлик иш ҳақи тўлиқ ундирилишига амалий ёрдам кўрсатилди.
Ҳудди шунингдек, 18 май куни Бюро директори томонидан Бюронинг Янгийўл шаҳар бўлими биносида Чиноз, Янгийўл, Зангиота, Қуйичирчиқ ва Оққўрғон туманлари ҳамда Янгийўл шаҳар аҳолиси учун ҳам сайёр қабул ташкил этилди.
Ташкил этилган 2 кунлик сайёр қабул давомида жами 16 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати эшитилиб, 12 та мурожаатлар ижобий ҳал этилган.
Мурожаатларни ҳал этиш бўйича масъул ходимлар бегиланиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.






