Гиенасимон ит арслоннинг комидан қутулиб қолди, деб хабар берди Day.Az нашри.
Воқеа Зимбабведаги Хванге миллий паркида содир бўлган. Гиенасимонлар антилопани еб битиришаётганди. Шу дам кутилмаганда уларга арслон ташланади. У гиенасимонлардан бирини тишлаб олади. Арслон оғзида гиенасимон ит ўзини ўликка солиб шалвираб тураверди. Шунда арслоннинг эътиборини бошқа гиенасимон тортади ва у оғзидаги ташлаб чопади. Ўзини ўликка солган эса дарҳол жуфтакни ростлайди. Оқибатда арслон ўлжасиз қолди.






