Тўсиқлар оша югуриш бўйича мусобақада қатнашган Инфинит Такер барчани ўзининг ажабтовур ҳаракати билан лол қолдирди, дея хабар бермоқда 120.su нашри.
АҚШда бўлиб ўтган тўсиқлар оша югуриш бўйича мусобақада қатнашган Инфинит Такер ва унинг рақиби Роберт Грант маррага деярли бир вақтда яқинлашишди. Аммо сўнгги сонияларда Инфинит бор танаси билан олдинга ўзини отиб марра чизиғига тушди ва биринчиликни қўлга киритди.
Такер кейинроқ ўша онларда ҳеч қандай режаси бўлганини, инстиктив равишда ҳаракатланганини билдирди. У бир неча жойида жароҳат олган бўлса-да, натижа бунга арзишини айтиб ўтди.






