АсосийJamiyat

​Ўзбекистон ҳамда Хитой ҳарбий хизматчиларининг қўшма ўқув машғулотлари якунланди

'​Ўзбекистон ҳамда Хитой ҳарбий хизматчиларининг қўшма ўқув машғулотлари якунланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ва Хитой Халқ Республикаси Халқ Қуролланган Милицияси Бош қўмондони ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик режасига асосан “Ҳамкорлик-2019” аксилтеррор ўқув-амалий машғулотлари муваффақиятли якунланди. Машғулотларнинг якуний босқичида Хитой Халқ Қуролланган Милицияси бош қўмондони Ван Нин иштирок этди...

Миллий гвардия матбуот хизмати "darakchi.uz"га хабар қилишича, Жиззах вилоятида жойлашган “Фориш” полигонида бўлиб ўтган якуний аксилтеррор ўқув-амалий машғулотларида ҳар икки мамлакатнинг иштирокчилари жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва террорчилик кўринишлари билан курашишга қаратилган профессионал тайёргарликнинг юқори даражасини намойиш қилдилар. Ҳарбий хизматчилар кўп қаватли турар жой биносини гаровга олган бир гуруҳ террорчиларни йўқ қилиш ва гаровдагиларни қутқариш, сўнг терорчилар базасини яксон қилиш операцияларини амалга оширишди.

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар замонавий қуроллардан фойдаланган ҳолда душманни йўқ қилиш машқларини, турли ҳолат ва шароитларда қуроллардан моҳирона фойдалана олиш имкониятларини кўрсатишди.

Қайд этиш жоизки, таҳдидларга қарши курашиш, хавфсизликни таъминлаш борасида стратегик шериклик ва ишончли ҳамкорликка асосланган бундай кенг кўламли ҳарбий ўқув машғулотларини биргаликда ўтказиш икки давлат ҳарбий хизматчиларига катта тажриба мактаби сифатида хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШнинг Миссисипи штати губернатори Фил Брайант ҳамда ушбу штат Миллий гвардиясининг генерал адъютанти Джэнсон Бойлс бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрган эди.

    Бошқа янгиликлар