Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 195-оятида шундай марҳамат қилади: “...ва сиз эҳсон қилинг, Аллоҳ таоло эҳсон қилувчиларни яхши кўради”.
Мухтожларга кўмак кўрсатиш, моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдамлашиш мўминлар учун Аллоҳ таолога суюкли бўлишнинг энг афзал йўлларидан биридир.
Муқаддас Рамазон ойи мунособати билан “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Занги ота” зиёратгоҳида навбатдаги хайрия тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда Тошкент вилоятининг турли ҳудудларидан йиғилган 76 нафар ватандошларимизга фонднинг “Закот” маблағлари ҳисобидан пул маблағлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Садақанинг энг афзали – Рамазонда қилинган садақа”, деганлар, шунинг учун ҳам биз айни шу мақаддас ойда кўпроқ ҳайрия қилишга мамлакатимизнинг кенгроқ ҳудудини қамраб олиб, энг чекка манзилларгача етиб боришга ҳаракат қилмоқдамиз”, -дейди сўзга чиққан фонд раҳбари Искандар Халилов.
“Вақф” хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати






