Бугун, 7 май куни “Humo arena” муз саройи ҳовлисидаги очиқ майдонда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан ватанпарварлик фестивали ташкил этилади.
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбиридан ҳарбий оркестр ва санъаткорларнинг ватанпарварлик руҳидаги қуй ва қўшиқларидан иборат концерт дастури, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа намойиши, юрт ҳимоячиларининг қўл жанги ва саф элементлари билан чиқишлари ўрин олган.
Фестивалда барча юртдошларимиз ва мамлакатимиз меҳмонлари иштирок этиши мумкин бўлади. Тадбир эрталаб соат 9.30 дан бошланиб, кечки 19.00 гача давом этади.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати






