Американинг Флорида штатида бошқаларнинг овқати учун пул тўлаган одамнинг қотили деб айбланаётган эркак ҳибсга олинди, деб хабар берди USA Today нашри.
Гейнсвилл шаҳридаги ресторанлардан бирида 41 ёшли Крейг Брюгер (Craig Brewer) бир қанча мижозларнинг тушлиги учун тўловни амалга ошириб, уларга 20 долларли банкнотларни тарқатади. Буни 25 ёшли Иезекииль Хикс (Ezekiel Hicks) кузатиб турган эди. У еган овқатига Крейг ҳақ тўламаганига жаҳли чиқади.
Хикс бироз вақтдан сўнг ташқарига чиқиб кетади ва қўлида тўппонча билан қайтиб келади-да, сахий ресторан мижозини отиб ташлайди.
Ҳозирда Иезекииль Хикс ҳибсга олинган.






