Номаълум миллионер “Очлик ўйинлари” фильми мотиви бўйича тирик қолиш учун курашларни ташкиллаштирмоқчи, деб хабар қилди IGN ахборот портали.
Исмини яшираётган эркак жанглар учун арена дизайнини ишлаб чиқадиган ёрдамчи изламоқда. Тахминларга кўра, жанглар хусусий оролда бўлиб ўтади. Унда 100 киши иштирок этади. Курашлар уч кун давом этади. Ҳозирча бу шунчаки режа холос. Аммо ғолиб 100 минг фунт стерлингга эга бўлиши айтилмоқда.