АсосийDunyo

Роналду қизи билан ўйинқароқлик қилди (Видео)

'Роналду қизи билан ўйинқароқлик қилди (Видео) 'ning rasmi

2017 йилнинг 8 июнида Криштиану Роналду эгизакларнинг отаси бўлганди, деб хабар бермоқда Уoutube.com нашри.

Қизалоқ Ева ва ўғил фарзанд Матео Кришнинг овунчоқларидир. Роналдуда ўғил фарзандни тарбиялаш тажрибаси бўлса-да, қиз фарзанд қайсидир маънода кутилмаган ҳолат бўлди, негаки аввалбошда эгизак ўғил кутилганди. Шунга қарамай, Криштиану ижтимоий тармоқларга қизалоғи Ева билан вақтичоқлик қилиб ўйнаётгани акс этган видеороликларни жойлаштирди.

Роналдунинг болалари тарбияси билан футболчининг онаси шуғулланади. Журналистларнинг болаларнинг онаси йўқлиги ҳақидаги куракда турмас саволларига эса Роналду болаларини жонидан ортиқ кўрадиган отаси ва бувиси борлигини айтиб жавоб қилади.

Бошқа янгиликлар