Россиянинг Самара шаҳри узра метеорит учиб ўтди, бу ҳақда Ren.tv нашри маълум қилди.
Самара аҳолиси осмондаги ўта ёрқин шуълани суратга олишди. “Астро-Самара” астрономия ҳаваскорлар клуби директорининг айтишича, бу аниқ метеорит эди.
Шуъла билан бирга бўғиқ гумбурлаш овози эшитилган. Шунга қарамай, ҳеч қандай фавқулодда ҳолат кузатилмаган.






