Вегетарианлар таомларини етказиб бериш билан шуғулланувчи Британия компанияси “таъм билиш бўйича директор” изламоқда, деб хабар берди РИА Новости нашри.
Янги директор дунё бўйлаб саёҳат қилганча, ўзгача ўсимлик маҳсулотлари ва таомларини излайди.
Тахминларга кўра, омади келган номзод Япония, Хитой, Туркия ва Чилида тўрт ойдан бир йилгача сафарда бўлади.
Компания турар жой, йўл ва овқатланиш харажатларини ўз бўйнига олади, шунингдек, 28 кунлик меҳнат таътилига тўлов ўтказади.
Ушбу иш ўрнига номзод озиқ-овқат саноатида камида уч йилгача иш тажрибасига эга бўлиши, ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўя олиши ва биологик маҳсулотларни саралай олиши лозимлиги таъкидланмоқда.






