Танамизнинг баъзи қисмлари организмимиздаги ҳеч қандай функция бажармайди, деб хабар қилмоқда Hi-News нашри.
Arrector pili – бу қисқарганда ғоз териси эффекти ёки жунжикишни пайдо қиладиган мушак толаларидир.
У турли вазиятларда пайдо бўлиши мумкин: севимли мусиқангизни тинглаётганингизда, севимли фильмингизни томоша қилаётганингизда, совқотганингизда, қўрққанингизда терингизда майда-майда шишчалар пайдо бўлади.
Аждодларимиз қуюқ тукли қопламага эга бўлишган ва бу мушак толалари ўта фойдали вазифани бажарган. Хавф-хатар пайтида мушак толалари салмоқли тус олиб, рақибни қўрқитган.






