Франция шаҳри мэри бир еврога уй сотади, дея хабар берди Сегодня нашри.
Бир евролик уй. Бу уйдирма эмас, Рубе шаҳри мэрининг таклифи. Танлов ҳам ёмон эмас: бир, икки ва хатто уч қаватли уйлар.
Бу уйлар Иккинчи жаҳон урушигача қурилган, ҳозирда эса ташландиқ ҳолатда.
Эски уйлар худди тутқичсиз жомадон кабидир. Таъмирлаш қимматга тушади, кўчмас мулк бозорига ҳам қўйиб бўлмайди. Шу боис шаҳар ҳокимияти уйларни деярли текинга беришга қарор қилди. Мақсад эса шаҳарни ободонлаштириш ва уйсизларга бошпана беришдир.






