АсосийDunyo

Ереванда ҳарбий қисм командирига ўқ узилди

'Ереванда ҳарбий қисм командирига ўқ узилди 'ning rasmi

Ереванда ҳарбий қисм командирига ўқ узилди, деб хабар бермоқда Day.Az нашри.

Ҳодиса Малатья-Себастия маъмурий туманида бўлиб ўтган.

Ҳарбий қисм командири эрталаб уйидан чиқади, шунда лифт томондан унга қарата ўқ узилади. Ўқ унинг қорнига тегади, аммо командир жиноятчини қуролсизлантиришга улгуради ва полиция келгунча қонунбузарни ушлаб турди.

Маълум бўлишича, ўқ узган одам командирнинг собиқ ходими бўлиб чиқди.

    Бошқа янгиликлар