АсосийJamiyat

​Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан янги ташаббус: “Ўзбекистон – сеҳрли диёр!”

'​Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан янги ташаббус: “Ўзбекистон – сеҳрли диёр!”'ning rasmi

Мамлакатимиз олий таълим муассасаларидан саралаб олинган 57 нафар иқтидорли талабалар учун илк маротаба жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб “Ўзбекистон – сеҳрли диёр!” ички туризм лойиҳаси ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳа доирасида талабаларга хорижий тиллар, нутқ маданияти, вокал ва хореография йўналишларида маҳаллий ва хорижлик профессор-ўқитувчилар томонидан маҳорат дарcлари ташкил этилмоқда.

Талабалар дунёқарашини янада кенгайтириш ва юртимиз тарихига оид билимларини ошириш мақсадида “Ўзбекистон – сеҳрли диёр!” шиори остида юртимиз бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

Фаол ва ташаббускор талабалар гуруҳ мураббийлари билан биргаликда жорий йилнинг 4 апрелидан бошлаб Самарқанд (4-6 апрель), Бухоро (7-9 апрель), Хоразм (10-12 апрель) ва Фарғона (15-16 апрель) вилоятлари бўйлаб саёҳат қиладилар.

Сайёҳат якунида ҳар бир талаба қадимий обида ёки тарихий ёдгорлик мажмуаси ҳақида тақдимот тайёрлаб, ҳакамлар ҳайъатига тақдим этади. Лойиҳада фаол иштирок этган талабалар сертификат билан тақдирланади.

    Бошқа янгиликлар