АсосийJamiyat

Яширилган кумушлари билан ўтмоқчи бўлган шахснинг найранги фош бўлди

'Яширилган кумушлари билан ўтмоқчи бўлган шахснинг найранги фош бўлди'ning rasmi

“Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

“Санкт-Петербург–Урганч” йўналиши билан учиб келган фуқаро С.М.нинг белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, ушбу шахс кийимлари ичига йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган вазни қарийб 134 граммни ташкил этувчи кумушдан ишланган заргарлик буюмлари яширилгани фош қилинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар