Британиянинг Реддитч шаҳрида истиқомат қилувчи эркак саратон ўсимтасини ҳашарот чаққанга йўйиб, кўзидан айрилди, дея хабар қилди Lenta.ru нашри.
Бутун умр боғбон бўлиб ишлаган Дэвид Хистон (David Histon) бурнида пайдо бўлган ўсимтага кўп ҳам эътибор бермайди, шишни биронта ҳашарот чақиб олганига йўяди. Шиш катталашавергач, малҳам суради.
Шиш бир сантимердан ошгач, у шифокорга мурожаат этади. Текширувлардан сўнг бу саратон ўсимтаси экани маълум бўлади. Жарроҳлик тиғи остига ётган Хистонни етти соат операция қилишади, чунки ўсимта чуқурлашиб мияга етиб қолганди.
Эртаси куни эса унинг чап кўзини олиб ташлашади, йўқса, бу оғир ҳолатларга олиб келиши мумкин эди.






