АсосийDunyo

Кутилмаган янгилик: Ой Ер атмосфераси ичида айланади

'Кутилмаган янгилик: Ой Ер атмосфераси ичида айланади 'ning rasmi

Ой Ер атмосфераси ичида айланади, деб хабар берди Gazeta.ru нашри.

Бу ҳақда Франция илмий тадқиқотлар миллий маркази ва Финляндия метеорология институти олимлари эълон қилишган.

Ер атмосфераси билан коинот ўртасидаги шартли чегара 100 километргача етади. Аммо бу чегарадан ташқарида ҳам Ер атмосфераси давом этади. Ер атмосферасининг ташқи қисми экзосфера яна 10 минг километргача чўзилган. Ундан сўнг экзоферанинг давоми геочамбар 630 минг километргача бориб етади. Ой эса Ердан 384 минг километр узоқликда жойлашган. Демак, Ой Ер атмосфераси ичида айланади.

    Бошқа янгиликлар