Бугун, 4 апрель куни Алоқа тарихи музейида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда Вазирлик тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар, мобиль алоқа операторлари ва Интернет провайдерларининг бухгалтерлари, иқтисодчилари ҳамда юристларини жорий йилда солиқ қонунчилигида олиб борилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида махсус семинар ташкил этилди.

Семинарда Давлат солиқ қўмитасининг экспертлари мавзуга оид маърузаларни ҳавола қилар эканлар, 2019 йилдан бошлаб солиқлар, ажратмалар ва солиқ объектлари бўйича қонунчиликда амалга киритилган янгиликлар ва ўзгартиришлар, шунингдек, мобил алоқа операторлари учун акциз солиғини киритилиши моҳияти хусусида маълумот бердилар.

Тадбир доирасида янги солиқ ҳисоботлари,реквизитлар ҳамда уларниэлектрон тарзда топшириш, янги шаклдаги ҳисоб-фактураларни расмийлаштириш тартиби, солиқ текширувларида юзага келаётган мунозарали мавзуларҳамда оптимал натижага эришиш йўллари муҳокама этилди.

Семинар қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Тадбир иштирокчилари ўз фаолиятларида дуч келаётган масалаларнинг амалий ечими юзасидан мутахассислар билан юзма-юз фикр алмашдилар.







