Олимлар стресс ҳолатида калорияси кучли таомларни истеъмол қилмасликни тавсия қилишмоқда, деб хабар қилмоқда Аnews.com нашри.
Психологларнинг айтишича, кўпинча ёлғиз одамлар ўз қайғуларини унутиш учун кўп овқат еб қўйишар экан. Оила, дўстлар, суҳбатдош йўқлиги учун улар овқатдан таскин топишаркан. Чунки овқат тезкор лаззатга киради.
Бу ҳолатдан қочиш учун, яъни семириб кетмаслик учун калорияси кам овқатлар, энг яхшиси, мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш лозим. Бундан ташқари, стресс ҳолатида жисмоний фаоллик ҳам яхши натижа беради.






