АсосийJamiyat

Суғориш технологияларини жорий этишга 6 миллион ажратилади

'Суғориш технологияларини жорий этишга 6 миллион ажратилади'ning rasmi

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди. Буни тасдиқловчи Президент қарори қабул қилинди...

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма маблағлари — боғларда ва иссиқхоналарда ирригация тадбирларини ўтказиш, сув етказиб бериш, артезиан қудуқлари, қудуқлар ва резервуарлар барпо этиш, сув етказиб бериш учун насос ва қувурлар, сув сақлаш учун сиғимлар харид қилиш учун сарфланади.

Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилган янги ташкил этиладиган боғлар ва иссиқхона хўжаликлари субсидия ажратиш йўли билан қўллаб-қувватланади.

Бунда ажратиладиган субсидия миқдори қуйидагича белгиланди:

  • бир гектар экин майдонига сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга 6 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;
  • майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек сув тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда.

    Бошқа янгиликлар