Япониялик аёл нон еб, ҳалок бўлишига бир баҳя қолди, дея хабар қилди BMJ Case Reports нашри.
43 ёшли аёл анъанавий япон нони окономиякидан бир тишлам тишлайди ва унда йўтал, бўғилиш, диарея, ошқозон оғриғи пайдо бўлади. Касалхонада у бир йилдан бери омборхонада сақланаётган банкадаги ундан нон пиширганини айтади.
Экспертизадан сўнг маълум бўлдики, унда чанг капалари бор экан. Ана шу паразитлар аёлнинг ошқозонига тушиб, унинг тобини қочирган экан. Даволанишдан сўнг аёл ўзини яхши ҳис этмоқда.






