Австралиянинг Перт шаҳрида Бостон Симич исмли тўрт яшар болакай қуюқ сочлари туфайли машҳур бўлиб кетди, дея хабар берди News.com.au нашри.
Бостон 2018 йил 5 декабрда дунёга келган. Ўшанда у 3,8 килограмм ва кокиллари бетакрор тарзда қуюқ эди. Вақт ўтиши билан болакайнинг сочлари тобора қуюқлашаверган. Ҳозирда Бостоннинг онаси очган Инстаграм саҳифасига 9 мингдан зиёд одам ёзилган.






