ЎзАнинг хабар беришича, вилоят ҳокими вазифасидан озод этилганидан сўнг воҳа аҳлига ўз миннатдорлигини изҳор этган.
Қадрли сурхондарёликлар!
Халқи мард ва танти, тупроғи зар бу воҳадаги фаолиятим давомида мен билан елкама-елка туриб, бирга ишлаган, қўллаб-қувватлаган Сиз азизларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик ва хотиржамлик тилайман. Сурхондарё янада гуллаб яшнайверсин!
Баҳодир ПЎЛАТОВ






