АсосийJamiyat

4 тонна дизелнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди

'4 тонна дизелнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги дизел ёқилғисининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Унда “Isuzu” русумли юк автомашинаси ҳайдовчисининг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва автомашина Сармижон ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, фуқаро А.С. бошқарувида бўлган юк автомашинасида ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган, салкам 3780 литр дизель ёқилғиси борлиги ўз тасдиғини топди.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, ноқонуний тарзда қайта сотиш мақсадида олиб кетилаётган ушбу ёқилғининг умумий қиймати 19 миллион сўмни ташкил этди.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


    Бошқа янгиликлар