Чехиянинг Брно шаҳрида трамвай ва троллейбус тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда Ria.ru нашри.
Оқибатда қирққа яқин киши жароҳатланди.
Тиббий ходимлар воқеа жойида жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатишди. Оғир ярадорлар маҳаллий касалхоналарга олиб кетилди.
Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. ЙТҲ рўй берган ҳудуд транспорт ҳаракати учун ёпилган.






