Ўтказилган барча тадбирлар доирасида “Ўзбекистонга саёҳат қил!” шиори остида Ўзбекистоннинг машҳур шаҳарлари, жумладан, Хива, Бухоро ва Самарқанд акс эттирилган 1000 дан ортиқ автомобилларга ёпиштириш учун мўлжалланган ёрлиқлар ватандошларимиз шахсий автомашиналарига ўрнатилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси расмий сайтида маълум қилинган.
“Ўзбек диаспораси томонидан ташкил этилган Наврўз байрами тадбирида иштирок этганимдан хурсандман, унда жуда мазали бўлган ўзбек таомлари тортиқ этилди, тадбир жозибали миллий куй-қўшиқлар, анъанавий спорт мусобақалари билан давом этди. Барча иштирокчилар баҳорнинг бошланишини нишонлаш учун ўз оила аъзолари қатнашди” дейди Сан-Франсиско шаҳри фуқароси Патрик Вайтмен.






