АсосийDunyo

Икки талаба уч ҳафта жунглида жон сақлади

'Икки талаба уч ҳафта жунглида жон сақлади 'ning rasmi

Буюк Британиялик икки талаба жунглида жон сақлаш учун Малайзияга йўл олишди, дея хабар бермоқда The Mirror нашри.

Улар ўзлари билан на егулик, на кийим-кечак олишган.

26 ёшли Дэниел Олифи (Daniel Olifi) ва 27 ёшли Жеймс Мойнихэн (James Moynihan) овлоқ масканда ўз кучларини синаб кўришмоқчи бўлди. Улар фақат ўзлари биларн мачете, чақмоқтош, чивинтутар тўр, сув тўлдирилган металл идиш ва биринчи тиббий ёрдам воситалари тўпламини олишган.

Сув манзилга етиб келингач, бир неча соатдан сўнг тугайди. То Мойнихэн сув манбасини излагунча Олифи тунаш учун жой ҳозирлайди ва қўлини мачете билан кесиб олади. У яраси четларини суперелим билан бириктиришга ҳаракат қилади, аммо яра қонашда давом этаверади. Эртаси эрталаб жунглидан чиқиб, йўловчи машина ушлашга тўғри келди. Улар касалхонага боришиб, Олифининг ярасини боғлаб келишади. Шундан сўнг тағин хилватга қайтишади.

Бу вақт ичида икковлон 20 кило вазн ташлашди. Британияликлар, асосан, реза мева ва ҳашаротлар билан қорин тўйдиришган. Гоҳида очлик туфайли ҳушдан ҳам кетишди. Аммо улар ўз иродаларини тоблашга интилишди.

    Бошқа янгиликлар