АсосийDunyo

АҚШнинг энг кекса фуқароси вафот этди

'АҚШнинг энг кекса фуқароси вафот этди 'ning rasmi

Лос-Анжелесда АҚШнинг энг кекса фуқароси, 111 ёшли мўйсафид вафот этди, дея хабар берди Los Angeles Times нашри.

Генри Тсенг (Henry Tseng) спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари ва гиёҳванд моддалардан ўзини тийган. Унинг фикрича, узоқ умр кўриш учун ҳар куни табассум қилиш, арзимаган муаммолардан асабийлашмаслик ва мунтазам равишда жисмоний машқлар бажариш лозим.

Тсенг Япониянинг Иокогаме шаҳрида туғилган ва узоқ вақт Шанхай ҳамда Гонгконгда ишлаган. АҚШга эса 1975 йили кўчиб ўтган.

    Бошқа янгиликлар