АсосийDunyo

Овлоқ Африка ўқитувчиси дунёдаги энг яхши муаллим деб топилди

'Овлоқ Африка ўқитувчиси дунёдаги энг яхши муаллим деб топилди 'ning rasmi

Кениялик физика ва математика ўқитувчиси Питер Табичи (Peter Tabichi) Global Teacher Prize халқаро мукофоти соҳибига айланди, дея хабар қилди Asia One нашри.

Тақдирлаш маросими Дубайда бўлиб ўтди. 36 ёшли африкалик ўқитувчига бир миллион доллар миқдорида мукофот пули топширилди. Питер Табичи 179 мамлакатдан қатнашган 10 минг номзодларни ортда қолдирган.

Табичи сабоқ берадиган Пвани қишлоғидаги мактаб ўқувчилари халқаро танловларда кўп бора ғолиб бўлишган. Бу эса ҳакамларнинг эътиборнини тортди.

Мактаб остонасигача етиб бориш учун Пвани Табичи ўқувчилари ҳар куни бир неча километрга чўзилган лой ва ўнқир-чўнқир сўқмоқларни босиб ўтишларига тўғри келади. Ўқувчиларнинг аксари қашшоқ оиладан, яна бир қисми эса етим-есирлардир. Ўқитувчининг айтишича, мактабда маблағ етишмас экан, у ўзининг 80 фоиз ойлигини дарсликлар ва мактаб формасига сарфларкан.

“Бу менинг ғалабам эмас, мукофот ёш тафаккурларга тегишли”, дейди Питер Табичи.

    Бошқа янгиликлар