АсосийJamiyat

Ўзбекистонда илк маротаба Халқаро хуқуқий форум бўлиб ўтади

'Ўзбекистонда илк маротаба Халқаро хуқуқий форум бўлиб ўтади 'ning rasmi

2019 йил 25-27 апрель кунлари Тошкент шаҳрида илк маротаба «Tashkent Law Spring» Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади. Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бир қатор ҳамкорлар томонидан ташкил этилди.

Жорий йилнинг 4-март куни бўлиб ўтган брифингда форумни Ташкилийқўмитаси миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини келгуси тадбирнинг асосий мақсадлари ва вазифалари ҳақида хабардор қилди.

Эслатиб ўтамиз, мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба «Tashkent Law Spring» Халқаро юридик форуми биринчи маротаба ўтказилади. Унда миллий ва хорижий давлат ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари, жаҳоннинг этакчи юридик ва консалтинг фирмалари, таниқли олимлар, экспертлар ва ҳуқуқ соҳаси мутахассислари иштирок этадилар.

Форум 3 та асосий сессияларга бўлинган ҳолда олиб борилади. Унда «Сифатли давлат бошқаруви», «Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш», «Фаол инвестицион сиёсат» масалалари кўриб чиқилади.

Шунингдек, қонунни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва Ўзбекистон миллий қонунчилигини модернизация қилишда энг яхши амалиётларни қўллаш масалалари бўйича муҳокамалар, мастер-класслар ва тақдимотлар, давра суҳбатлари ташкил этилади.

Форум доирасида «Йилнинг энг яхши адвокати», «Йилнинг энг яхши адвокатлик тузилмаси», «Йилнинг энг яхши корпоратив юридик хизмати» номинациялари бўйича тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади.

Спикерлар сифатида Вена халқаро арбитраж маркази Бош котиби Элис Фремут-Wолф, Европа низоларни ҳал қилиш маркази директори Алёша Залара, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси, «Wҳите & Cасе» халқаро ҳуқуқ фирмасидаги ҳамкор Керолин Лемм, БМТТДнинг коррупцияга қарши кураш бўйича Глобал дастури маслаҳатчиси Анги Тимилсина ва бошқа кўплаб юқори малакали мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда.

Бугунги кунга қадар форумда иштирок этиш учун форумнинг расмий сайтига 300 дан зиёд хорижий ва миллий фуқораларидан ариза келиб тушган.

«Tashkent Law Spring» Халқаро юридик форумида иштирок этишни истаганлар форумнинг http://tashkentlawspring.uz/uz/register расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

2019йил 1 март ойдан бошлаб «Tashkent Law Spring» Халқаро юридик форумини ёритишга қизиққан хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларининг вакилларини аккредитациядан ўтказиш бошланган.

Аккредитация форумнинг барча тадбирларида талаб қилинади. Аккредитация учун аризалар 15 апрель кунига қадар қабул қилинади.

Акредитация қоидалари борасида батафсил маълумот билан форумнинг расмий веб-сайтида http://tashkentlawspring.uz танишиб чиқишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар