Япониянинг Маннендзи ибодатхонасида 100 йилдан бери сочи ўсадиган қўғирчоқ сақланади, дея маълум қилмоқда Рамблер нашри.
1918 йили бир бола синглиси учун қўғирчоқ сотиб олади. Қўғирчоқ қизчага шунчалик ёқиб қоладики, унга ўзининг Окику исмини беради. Қизча вафот этгач, қўғирчоқда ғалати ҳолат кузатилади: унинг сочлари тинмай ўсаверади. Сочлар қўғирчоқнинг тиззасига етганда ўсишдан тўхтайди. Маълум бўлишича, марҳума қизалоқнинг ҳам сочлари тиззасигача бўлган экан.
Ҳозирча ушбу феномен устида тадқиқот олиб боришга ҳеч ким ботинолганича йўқ.






