АсосийJamiyat

Самарқанддаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳарбийлар томонидан совғалар топширилди

'Самарқанддаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳарбийлар томонидан совғалар топширилди'ning rasmi

Самарқанд шаҳридаги ҳарбий қисм қўмондонлиги ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликда 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан кўргазмали машғулотлар ташкил этилди. Бу ҳақда қисм командири ўринбосари подполковник Шавкат Абдураҳимов хабар берди.

Дастлаб, болажонларга бир нечта спорт турлари бўйича ҳарбий спортчилар томонидан “мастер класс” машғулотлари ташкил этилди. Шундан сўнг қўл жанги чиқишлари ҳамда концерт дастури намойиш этилди.

Тадбир сўнггида ҳарбий хизматчилар томонидан 100 нафардан зиёд ўғил-қизларга совғалар топширилди.

    Бошқа янгиликлар