АсосийDunyo

Индонезияда яна зилзила рўй берди

'Индонезияда яна зилзила рўй берди'ning rasmi

Бугун Индонезиянинг Сулавеси ороли яқинидаги Молук денгизида 6,0 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази хабар тарқатди, деб ёзмоқда ТАСС нашри.

Хабар берилишича, зилзила маркази Манадо шаҳридан 166 км шарқда, ерости силкинишлари ўчоғи эса 60 км чуқурликда жойлашган.

Жабрланганлар ва вайроналар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Бу бугун Индонезияда қайд этилган иккинчи кучли зилзила бўлиб, бундан аввалроқ, Палу шаҳридан 130 км жанубий-шарқда 5,4 баллик зилзила содир бўлди.

    Бошқа янгиликлар