АсосийDunyo

Ёқутистондаги қирғизлар Россиядан ҳимоя қилишни сўрашди

'Ёқутистондаги қирғизлар Россиядан ҳимоя қилишни сўрашди'ning rasmi

Қирғизистон парламенти раиси Дастанбек Жумабеков Россия элчиси Николай Удовиченко билан Ёқутистон фуқароси бўлган қиз қирғизистонлик муҳожир томонидан зўрланиши воқеаси ортидан юзага келган вазиятни муҳокама қилди, деб хабар берди Лента ру нашри.

Маълумқилинишича, Қирғизистон томони рўй берган ҳодисадан жуда ҳам афсусланган. Ушбу ҳодисадан кейин ҳудудда қирғизистонлик меҳнат муҳожирларига нисбатан нафрат кучайганлиги сабабли Дастанбек Жумабеков элчи Николай Удовиченкодан ҳамюртларининг хавфсизлиги таъминланишини сўраган.

Бундан ташқари, Ёқутистонга Қирғизистондан вазиятни ҳал қилиш учун ишчи гуруҳ юборилган.

«Жиноят миллий характерга эга эмас. Шу туфайли айни вақтда Ёқутистонда бўлиб турган, ҳодисага алоқадор бўлмаган кўп сонли Қирғизистон фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтиришингизни сўраймиз», дейилади Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Қирғизистон фуқароси бўлган 23 ёшли шахс томонидан ёқутистонлик қиз зўрлангани маълум бўлгач, 17 март куни Ёқутистонда тинч намойиш бўлиб ўтганди. Айрим хабарларга кўра эса, зўравонликда бир неча қирғизистонлик иштирок этган.

    Бошқа янгиликлар