АсосийDunyo

Татаристонда иш пайтида телефонларни қувватлантириш тақиқланди

'Татаристонда иш пайтида телефонларни қувватлантириш тақиқланди'ning rasmi

Татаристоннинг Балтасин туманида ўқитувчи ва шифокорларга иш жойида телефонни қувватлантириш, шахсий техника дан, шу жумладан электр чойнакдан фойдаланиш тақиқланди, деб хабар берди Лента ру.нашри.

Мазкур фармойишга туман ижроия қўмитаси раҳбари Айдар Хайрутдинов имзо чеккан. Ҳужжатга мувофиқ, ҳар бир ташкилот бир ой давомида қанча электр қуввати сарфлаганини махсус дафтарга қайд этиб бориши лозим.

Электр қувватини тежаш мақсадида шахсий мобиль телефонларини, смартфонларни, электр чойнакларни муассаса биносида қувватлантириш тақиқланган. Бундай тақиқ билан нафақат электр қувватини тежаш, балки ёнғиннинг ҳам олдини олиш кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар