АсосийJamiyat

Сифати кафолатланмаган косметика воситаларининг ноқонуний кириб келишининг олди олинди

'Сифати кафолатланмаган косметика воситаларининг ноқонуний кириб келишининг олди олинди'ning rasmi

Сифати кафолатланмаган косметика махсулотларини республикамизга ноқонуний олиб кирилишига қарши кураш олиб боришда чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида хизмат ўтаётган божхоначиларнинг ўрни катта.

Хусусан, «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Сеул-Тошкент» йўналиши бўйича пойтахтимизга учиб келган уч нафар фуқаро Э. Х., Н.А. ва Р.Д. лар белгиланган тартида божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, фуқароларга тегишли бўлган юкларда божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган 1216 дона парфюмерия, косметика воситалари ва суний киприклар борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати 60,5 миллион сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар