АсосийDunyo

Шифокорлар саратонга чалинган аёлга бошқа ташхис қўйишди

'Шифокорлар саратонга чалинган аёлга бошқа ташхис қўйишди'ning rasmi

Буюк Британиялик шифокорлар уч йил давомида бемор аёлнинг тухумдонидаги саратонни аниқлай олмай, унга туғруқдан кейинги депрессия ҳолати, деб ташхис қўйишди, дея хабар берди Lenta.ru нашри.

Клэр Томпсон (Claire Thompson) Конуи шаҳрида яшайди, у 2013 йилда Айвен (Eirwen) исмли фарзандини дунёга келтиргандан кейин қорин дам бўлиши, ўзини ёмон ҳис этаётганлигидан шикоят қилиб, шифокорларга мурожаат этган.

Уни текширувдан ўтказган шифокорлар туғруқдан кейинги депрессия ҳолати, деб ташхис қўйишган. Бора-бора аёлнинг аҳволи оғирлаша бошлаган. 2016 йилда касалхонага ётганда унинг тухумдонида хавфли ўсимта борлиги маълум бўлган ва жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, ҳаёти сақлаб қолинган. Шундан кейин Томпсон бундай хавфдан бошқа аёлларни огоҳлантиришга қарор қилган.

- Бир нарсани билишларингизни истардим, қаршингизда турган шифокор танангиздаги ўзгаришларни ўзингизчалик яхши билмайди. Жисмингизда рўй бераётган оғриқларни, ўзгаришларни аввало ўзингиз яхши билишга, тушунишга ҳаракат қилинг, - дейди Томпсон аёлларга қарата.

    Бошқа янгиликлар