АсосийDunyo

Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқади

'Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқади 'ning rasmi

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев сешанба куни истеъфога чиқишини эълон қилди. У давлат бошлиғи сифатидаги ваколатлари тўхталиши 2019 йил 20 мартидан кучга кириши тўғрисидаги фармонга имзо чекди, дея хабар бермоқда ТАСС нашри.

“Фармон қиламан: Қозоғистон Республикаси 42-моддаси 3-бандига мувофиқ, 2019 йил 20 мартдан бошлаб Қозоғистон Республикаси Президенти сифатида ўз ваколатларимни тўхтатаман”, - дейилади республика телеканалларида эфирга узатилган республика халқига мурожаатда.

“Мен президент сифатидаги ваколатларимни тўхтатишга қарор қилдим”, - дейди Назарбоев ўз мурожаатида. У 2019 йилда республика раҳбари лавозимига келганига 30 йил тўлишини таъкидлади. “Мустақил Қозоғистоннинг биринчи президенти бўлишдек буюк халқимнинг буюк шарафига муяссар бўлдим”, - дейди сиёсатдон.

Шу билан бирга, у республика Хавфсизлик Кенгашининг раиси бўлиб қолишини айтди. “Мамлакат қонунлари бўйича мен биринчи президент, Элбоши (миллат етакчиси) мақомига эга бўлдим, қонунан ички ва ташқи сиёсатни белгилашда жиддий ваколатларга эга Хавфсизлик Кенгаши раиси бўлиб қоламан”, - дейди Назарбоев. У Конституция кенгаш аъзоси ва “Нур Отан” (“Ватан Нури”) партиясининг раиси бўлиб қолишини қўшимча қилди.

Назарбоев шунингдек, республикада ислоҳотларни давом эттирадиган янги раҳбарлар авлоди республика ҳокимиятига келиши кераклиги зарурати борлигини маълум қилди.

Сиёсатчи таъкидлаганидек, амалдаги президентнинг ваколати муддатидан илгари тугатилган тақдирда унинг ваколатлари мандат муддати тугашигача Сенат раисига (парламентнинг юқори палатасига) ўтказилади. Кейин республиканинг янги президенти сайловлари бўлиб ўтади.

Унинг сўзларига кўра, дунё бир жойда тўхтаб тургани йўқ: янги имкониятлар, глобал демографик ва технологик чорловлар, шунингдек, дунё тартибининг беқарорлиги мавжуд. Назарбоев ҳар бир авлод ўз вазифаларини ҳал қилиш кераклигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон президенти в.в.б. этиб тайинланган Қосим-Жўмарт Токаевга мамлакат бошқарувини ишониб топширилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар