АсосийDunyo

Жасад ўрнига тупроқ берилди

'Жасад ўрнига тупроқ берилди 'ning rasmi

Эфиопияда ҳалокатга учраган Boeing 737 MAX 8 самолётида ҳалок бўлганларнинг яқинларига жасад ўрнига тупроқ берилди, деб хабар қилмоқда CNN нашри.

Boeing 737 MAX 8 самолёти Эфиопияда парвоздан бир неча дақиқа ўтиб, портлаб қулаган эди. Самолётдаги 157 нафар одамнинг барчаси ҳалок бўлган.

Аддис-Абебага жасадларни олиб келиш учун келган қурбонларнинг қариндошларига ҳалокат ҳудудидан бир қопдан тупроқ берилди. То ДНК идентификацияси жараёни тугамагунча жасад қолдиқлари берилмайди. Бу эса олти ой вақтни олиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар